Исроил Мудофаа Кучлари Ғазо секторининг жанубидаги ХАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлган Хон Юнис бригадасида рота командири ўлдирилганини эълон қилди. У гўёки Исроил кучларига қарши ҳужумлар уюштирган.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ҳужум 13 август куни Хон Юнис ҳудудида содир бўлган. Унда Исроил ҳарбийлари ХАМАС Хон Юнис бригадасида рота командири деб таърифлаган Ҳудайфа Холид Сулаймон Кавари ҳалок бўлган.
Исроил армияси маълумотларига кўра, уруш пайтида Кавари ХАМАС жангариларини ўқитган, қурол ташиган ва гуруҳнинг жанговар қобилиятини тиклашда иштирок этган.
Исроил ҳарбийлари ҳужум амалдаги сулҳга қарамай содир бўлганини, чунки Кавари Исроил кучларига қарши ҳужумкор ҳаракатларни давом эттирганини таъкидлади.