Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда 19 та янги яҳудий посёлкаси қурилишини маъқуллади.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда.
Бу сўнгги йиллардаги янги аҳоли пунктларининг умумий сони 69 тага етди. Исроил молия вазири Бецалел Смотричнинг сўзларига кўра, бу рекорд кўрсаткичдир.
Нашрнинг қайд этишича, Исроилнинг амалдаги ҳукумати даврида Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктлари сони деярли 50 фоизга ошган. 2022 йилда у ерда 141 та аҳоли пункти мавжуд эди. Янги қурилишнинг тасдиқланиши билан бу рақам 210 тага етди.