Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил Францияни Ливан билан музокаралардан четлатди

Исроил Францияни Ливан билан музокаралардан четлатди

Исроил ҳукумати Францияни Ливан билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этишдан бош тортди. Музокаралар келаси ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Jerusalem Post манбаларига таяниб хабар берди.

Исроил расмийларига кўра, Франциянинг сўнгги бир йилдаги сиёсати уни холис воситачи сифатида қабул қилишга имкон бермаяпти.

«Франциянинг Исроилнинг Эрондаги ҳарбий ҳаракатларини чеклашга қаратилган ташаббуслари, шунингдек, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш бўйича амалий қадамлар ташлашга тайёр эмаслиги уни адолатли воситачи сифатида кўришга тўсқинлик қилмоқда», — деди манба.

Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматга Ливан билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш топшириғини берган эди. Унда шиалик ҳаракати Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 22:08 10.04.2026. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!