Исроил Фаластин давлатини тан олиш қарори туфайли Испания, Норвегия ва Ирландияга нисбатан дипломатик чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN манбага таяниб хабар бермоқда.
Қадамлар орасида Исроилга расмий ташрифларни бекор қилиш ва дипломатларнинг Ғарбий Соҳилга ташриф буюришини чеклаш киради. Қайд этилишича, яҳудий давлати АҚШдан бошқа давлатларни Мадрид, Осло ва Норвегиядан ўрнак олмасликка кўндиришда ёрдам сўраган.
Норвегия, Ирландия ва Испания 22 май куни Фаластин давлатини тан олишини расман эълон қилди.