Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Эронга Starlink тизимларини яширинча олиб кирган

Исроил Эронга Starlink тизимларини яширинча олиб кирган

Исроилнинг собиқ бош вазири кутилмаган баёнот берди. Унинг айтишича, Исроил ҳукуматга қарши намойишчиларга ёрдам бериш учун Эронга Starlink сунъий йўлдош интернетини қабул қилиш қурилмаларини яширинча олиб кирган. Бироқ амалдаги бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукумати ушбу режани охирига етказмаган.

Беннетнинг сўзларига кўра, ушбу қурилмалар намойишчиларга ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва якунда Эрон ҳукуматини ағдариш имконини бериши керак эди.

2021—2022 йилларда бош вазир бўлган Нафтали Беннет Қуддусдаги халқаро саммитда нутқ сўзлади. У Эрон ичида интернет ва ижтимоий тармоқлар узлуксиз ишлаши учун ўн минглаб Starlink қурилмаларини сотиб олиш ҳамда яширинча олиб кириш жараёнини шахсан ўзи бошлаганини айтди.

"Афсуски, Исроилнинг ҳозирги самарасиз ҳукумати буни тўхтатиб қўйди. Намойишлар бошланганда эса мамлакатда керакли инфратузилма йўқ эди", — деди собиқ бош вазир.

Киритилди: 12:21 24.06.2026. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!