Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида қандай келишувлар имзоланишидан қатъи назар, Исроил ўз миллий хавфсизлигига оид қарорларни мустақил равишда қабул қилади.

Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил армияси:

▪️ Суриядаги Ҳермон тоғлари атрофида;

▪️ Ливан жанубида;

▪️ Ғазо секторининг катта қисмида

ўз ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолади.

Баёнотда қайд этилишича, мазкур ҳудудлардаги назорат Исроил хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади ва бу масала АҚШ–Эрон муносабатларидаги ўзгаришларга боғлиқ эмас.

Кузатувчилар фикрича, ушбу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий келишув муҳокама қилинаётган бир пайтда Исроилнинг ўз хавфсизлик сиёсати бўйича мустақил йўл тутиш ниятини намоён этмоқда.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!