Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» (MSF) халқаро тиббий ташкилотининг Ғазо секторида фаолият юритишини тақиқлади. Бунга ташкилотнинг фаластинлик ходимлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортгани сабаб бўлган.

MSF бу қарорни Исроил томонидан персонал хавфсизлигига кафолат берилмагани билан изоҳлади. Исроил эса ташкилотнинг икки ходими ХАМАС ва «Исломий жиҳод» билан боғлиқ бўлганини даъво қилмоқда. MSF ушбу айбловларни рад этди.

The Times of Israel маълумотига кўра, ташкилот ходимлари февраль ойи охиригача Ғазони тарк этиши керак.

Киритилди: 23:09 01.02.2026. Ўқилди: 92 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!