Исроил ҳаво кучлари кун давомида Эроннинг ғарбий ва марказий қисмидаги 200 дан ортиқ турли нишонларга ҳужум қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Унинг баёнотига кўра, асосий нишонлар ракета учириш мосламалари ва ҳаво мудофааси тизимлари бўлган.
Ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, қўмондонлик марказлари, қурол-яроғ омборлари ва ишлаб чиқариш объектлари ҳам зарба берилган.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. Натижада Олий раҳбар Али Хоменеий ва бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилди. Кейинчалик Эрон нафақат Исроилда, балки АҚШ ва иттифоқдош ҳарбий базалари жойлашган мамлакатларда: Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрда ҳам нишонларга зарба беришни бошлади.