Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил армияси Эронга қарши мустақил операцияга тайёрланмоқда

Исроил армияси Эронга қарши мустақил операцияга тайёрланмоқда

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг тегишли кўрсатмасидан сўнг, мамлакат Эронга қарши мустақил ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац маълум қилди.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Исроил Мудофаа армиясига (ЦАХАЛ) Қўшма Штатларнинг бевосита иштирокисиз, Эрон билан вазиятнинг янги кескинлашуви юз берган тақдирда ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш топширилган. Тайёргарлик минтақадаги вазиятнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда олиб борилмоқда.

«ЦАХАЛга Бош вазир ва мен томонимдан Эронда «бошидан охиригача» Исроил ҳарбий операциясини ўтказиш бўйича кўрсатма берилди ва у пухта режалаштирилган», — деди мудофаа вазири.

Кац Исроил ва унинг армияси «бунга қайтишни истаётганини» таъкидлади.

Баёнот Ҳўрмуз бўғози атрофидаги навбатдаги кескинлик фонида янгради. Аввалроқ Эрон дунё нефть таъминотининг катта қисми ўтадиган стратегик денгиз йўналишини яна бир бор тўсиб қўйганини эълон қилган эди.

Шу билан бирга, Исроилда воқеаларнинг кейинги ривожланиш сценарийлари ва мамлакат хавфсизлигига «тўғридан-тўғри таҳдид туғилган» тақдирда мустақил ҳаракат қилишга тайёргарлик даражаси баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:21 12.07.2026. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!