Исроил Мудофаа Кучлари Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳига тегишли ҳарбий объектга ва уни жанубий Ливанда тарк этган транспорт воситасига зарба берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
"Ливан жанубида қўшинлар "Ҳизбуллоҳ" фойдаланадиган ҳарбий объектдан чиқиб кетаётган иккита транспорт воситасини кузатдилар. Машиналардаги жангарилар фронт чизиғини кесиб ўтиб, қўшинлар позицияларига яқинлашдилар, бу уларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солди. Бу шахслар сулҳни бузаётгани ва дарҳол таҳдид солаётганини тасдиқлаганидан сўнг, Исроил ҳаво кучлари транспорт воситаларидан бирига ва улар тарк этган объектга ҳужум қилди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси шунингдек, зарбалар натижасида икки журналист яраланганини хабар қилди.
"Исроил армияси матбуот ходимларини нишонга олмаган ва аскарларининг ҳимоясини таъминлаган ҳолда уларга етказилган зарарни минималлаштириш учун барча зарур чораларни кўрмоқда", деб таъкидлади армия матбуот котиби идораси.