Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил армияси Байрут аҳолисини уйларини тарк этишга чақирди

Исроил армияси Байрут аҳолисини уйларини тарк этишга чақирди

Янги зарбалар кутилмоқда.

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Байрутнинг жанубий чеккаларида яшовчи аҳолига янги ҳаво ҳужумларидан огоҳлантириб, зудлик билан эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди.

"ЦАХАЛ"нинг араб тилидаги вакили Авихай Адраининг таъкидлашича, Исроил армияси Ливан пойтахтининг жанубий қисмидаги "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий инфратузилмаларига зарба беришда давом этади.

Ливан расмийлари берган маълумотга кўра, кечаги ҳужумлар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 1100 га яқин киши жароҳатланган. Исроил томони нишон фақат Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳ объектлари эканини айтмоқда.

Бироқ Associated Press агентлигининг хабар беришича, бир неча зарбалар аҳоли гавжум бўлган тижорат ва турар-жой мавзеларига олдиндан огоҳлантиришсиз берилган ва бу тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган.

Киритилди: Бугун 21:05. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!