Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.
Исроил Мудофаа вазирлиги "Lockheed Martin" ва "Boeing" компанияларидан иккита янги қирувчи эскадрилья сотиб олиш режасини маъқуллади.
Бунда Lockheed Martin компаниясидан F-35I қирувчи самолётларининг тўртинчи эскадрильясини ва Boeing компаниясидан F-15IA қирувчи самолётларининг иккинчи эскадрильясини сотиб олинади. Битимлар қиймати ўнлаб миллиардга баҳоланмоқда.
Миллиардлаб долларлик ушбу келишув доирасида Исроил армиясининг қурол-яроғ омборига замонавий F-35 ва F-15IA қирувчи самолётлари қўшилади.
Яқин йилларда Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35i флоти сони 100 та самолётга, илғор Ф-15ЕХнинг Исроил варианти бўлган Ф-15ИА флоти эса 50 тага етказилади.
Ҳозирда Исроил 50 та самолётга дастлабки буюртмадан сўнг 48 та F-35I қирувчи самолётига эга. 2023 йилда яна 25 та F-35 самолётига буюртма берилган бўлиб, уларнинг етказиб берилиши 2028 йилда бошланиши кутилмоқда. Исроил 2024 йилда 25 та Ф-15ИА қирувчи самолётларига буюртма берди ва уларнинг биринчиси 2031 йилда етказиб берилиши кутилмоқда.