Халқаро сувларда Испания хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган йирик кокаин операциясига Туркия ҳам қўшилди.
Report хабарига кўра, бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Испания томонидан 13 нафар экипаж аъзоси қўлга олинганидан сўнг, Истанбул, Мерсин, Текирдағ, Коджаэли, Сакарья ва Хатай вилоятларида бир вақтнинг ўзида ўтказилган операциялар давомида 7 нафар гумонланувчи ҳибсга олинди.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Испания томонидан ушланган экипаж таркибида 4 нафар Туркия фуқароси, 1 серб, 1 венгр ва 7 нафар Ҳиндистон фуқароси бўлган. Атлантика океанида тўхтатилган кемада туз юки орасига яширилган тахминан 10 тонна кокаин топилган.