Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Испанияда уй-жой инқирози фонида муддатидан олдин сайловлар ўтказилади

Испанияда уй-жой инқирози фонида муддатидан олдин сайловлар ўтказилади

Испания бош вазири Педро Санчес парламент тарқатилиб, муддатидан олдин сайловлар 29 ноябрь куни ўтказилишини маълум қилди. Навбатдаги сайловлар 2027 йилга белгиланган эди.

Бунга парламентнинг ҳукумат уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун таклиф этган чораларини рад этгани сабаб бўлди. Унда ижара ҳақини тўлашда қийналаётган ва ҳимояга муҳтож аҳолини 2030 йилгача мажбуран кўчиришни тўхтатиш ҳамда айрим ижара шартномаларини автоматик узайтириш таклиф қилинган.

Қарор мамлакатда уй-жой масаласи кескинлашган бир пайтга тўғри келди. 3 октябрь куни Испаниянинг 50 га яқин шаҳрида арзон уй-жой талаб қилинган намойишлар ўтказилди. Мадридда ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, 70 мингга яқин, ташкилотчилар маълумотига кўра эса 500 минг киши қатнашган.

Намойишларга 87 ёшли Марикармен Абаскалнинг 70 йил яшаган ижара уйидан чиқарилиши ҳам туртки бўлган. Кейинчалик унга уйда қолишга рухсат берилган.

Парламентдаги овоз беришда қонун лойиҳасига Халқ партияси, Vox ва Каталониянинг “Junts per Catalunya” партияси қарши чиқди. Санчес эса мамлакат келажагини энди сайловчилар белгилашини айтди.

Киритилди: 13:01 05.10.2026. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!