Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Испанияда ўрмон ёнғинлари сабаб 70 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Испанияда ўрмон ёнғинлари сабаб 70 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Испаниянинг марказий ҳудудларида давом этаётган йирик ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилинганлар сони қарийб 70 минг нафарга етди.

Ҳукумат вакили Франсиско Мартиннинг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида яна 25 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, 20 мингдан ортиқ аҳолига уйларидан чиқмаслик бўйича кўрсатма берилган.

Расмийлар ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирмоқда.

Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, эвакуация қилинганларнинг асосий қисми Мадрид атрофидаги ҳудудлар ва Авила вилояти ҳиссасига тўғри келади. Вазирлик ёнғин хавфи юқори бўлган шаҳар ва қишлоқлар учун доимий равишда эвакуация ҳақида огоҳлантиришлар бермоқда.

Мадрид минтақасида миллий фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Маълум қилинишича, Францияда ҳам июнь ойи бошларида ғайритабиий иссиқ ҳаво оқибатида ўрмон ёнғинлари бошланган эди. Июль ўрталаридан эса шунга ўхшаш вазият Испанияда ҳам кузатилди. Ҳар икки мамлакатда ёнғинлар сабабли 260 мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Испания давлат метеорология агентлиги (AEMET) мамлакат материк қисми ва Балеар оролларида ёнғин хавфи юқорилигича сақланиб қолаётганини маълум қилди.

Киритилди: 19:42 25.07.2026. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!