Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испанияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Испанияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Испанияда ўрмон ёнғинлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бугун, 24 апрел куни Испания ҳукумати Мадрид провинцияси ғарбий қисмини қамраб олган ва қўшни Авила провинциясига хавф солаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли миллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қайд этилишича, қарор Мадриднинг ғарбий қисмида бир вақтнинг ўзида учта ёнғин содир бўлганидан кейин қабул қилинган. Мураккаб об-ҳаво шароити, юқори ҳарорат ва кучли шамол сабабли минтақавий фавқулодда хизматлар вазиятни ўз кучлари билан назорат қила олмаган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Мадриддаги ёнғинлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Оқибатларни бартараф этишга 270 дан ортиқ мутахассис ва 40 га яқин махсус техника, шунингдек, Тезкор ҳаракат қилиш ҳарбий бўлинмалари (UME) жалб этилган.

Бундан ташқари, ёнғин сабабли Мадрид ва Барселона ўртасидаги тезюрар темир йўл тармоғида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган.

Киритилди: 20:18 24.07.2026. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!