Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.
"Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Мадридга ташрифи чоғида Испания раҳбарияти билан ўтказилган музокараларда асосий мавзу Киевга қурол етказиб бериш бўлди. Қирол Фелипе VI ва бош вазир Педро Санчес Испаниянинг Украинага дипломатик, молиявий ва ҳарбий соҳаларда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади", дея хабар бермоқда нашр.
"2024 йилда 10 йил муддатга имзоланган икки томонлама Хавфсизлик ва Мудофаа келишувига мувофиқ, Мадрид 2026 йилда Украина учун қуроллар харид қилишга бир миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, йил охиригача Киевга қурол-яроғ ва энергетика тизимини тиклаш учун қўшимча 800 миллион евро ажратилади, дея маълум қилди", — Испания бош вазири.
Маълумотларга кўра, Россиянинг кенг кўпамли босқини бошланганидан буён Испания Украинага қарийб 3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган.