Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Испания полицияси Сеутадаги муҳожирлар лагерини тарқатди

Испания полицияси Сеутадаги муҳожирлар лагерини тарқатди

Испания полицияси Сеутада июль ойи охиридан бери яшаб келаётган минглаб африкалик муҳожирлар жойлашган вақтинчалик лагерни тарқатди.

Операция давомида 1000 дан ортиқ муҳожир қабул марказларига олиб борилди. Унда 350 дан зиёд полиция ва ҳарбий хизматчи, жумладан махсус бўлинмалар иштирок этди. Разведка дронларидан ҳам фойдаланилди.

Эль-Трампoлин соҳилидаги лагерда санитария шароити оғир бўлгани, жанжаллар юз бергани ва ҳамроҳсиз вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумотларга кўра, лагерда тахминан 3500 муҳожир яшаган. 1000 дан ортиқ киши Тарахаль чегара пунктига олиб борилиб, кейин қабул марказларига тақсимланган. Юзлаб марокашликлар эса ўз хоҳиши билан ватанига қайтган.

Операциядан тўққиз кун ўтиб Испания қироли Фелипе VI ва қиролича Летисия Сеутага ташриф буюради. Маҳаллий ОАВ бу икки воқеанинг вақт жиҳатидан яқинлигига эътибор қаратган.

Бироқ лагерни тарқатиш операцияси қироллик оиласи ташрифи сабабли ўтказилганини тасдиқловчи ишончли маълумот ҳозирча йўқ.

Испания полицияси аввал ҳам вақтинчалик муҳожирлар лагерларини тарқатиш бўйича шундай операциялар ўтказган.

Киритилди: 20:13 05.10.2026. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!