Испания Жазоирдан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни истамоқда.
Bloomberg нинг хабар берилишича, бу борада томонлар ўртасида музокаралар олиб борилган. Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес Жазоирга ташрифи чоғида ўз мамлакати Жазоир билан нефть-газ соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришганини билдирди. Ушбу соҳада етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Жазоир «Medgaz» қувури орқали Испаниянинг асосий газ етказиб берувчиси ҳисобланади. Ушбу қувурнинг кунлик ўтказиш қуввати 32 миллион куб метрни ташкил этади. Ҳар икки давлат мазкур тармоқнинг тўлиқ қувват билан ишлашига интилмоқда. Бу эса етказиб бериш ҳажмини 10 фоизга оширишни англатади.
Маълумот учун, Жазоирнинг «Sonatrach» компанияси «Medgaz» лойиҳасида 51 фоиз улушга эга. Испания ва АҚШ қўшма корхонасининг улуши эса 49 фоизни ташкил қилади. Қувурнинг узунлиги 210 километрдир.