Бу ҳақда Reuters агентлиги Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
2023 йилда полиция Парагвайдан Барселонага контейнерларда гуруч ташиган компания устидан тергов бошлаганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари навбатдаги текширув вақтида гиёҳванд моддаларни аниқладилар.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, бу Барселона портида топилган кокаиннинг энг йирик партияси бўлган. Операция давомида гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди.