Маълумотларга кўра, Испания терма жамоаси Дональд Трампнинг мамлакатга нисбатан яқинда билдирган баёнотидан сўнг дипломатик муносабатлар кескинлашгани фонида ЖЧ-2026да иштирок этмаслик вариантини кўриб чиқмоқда.
Америка сиёсатчиси Мадрид АҚШ ҳарбий самолётларига Эрон билан боғлиқ можаро доирасидаги операциялар учун ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермаганидан кейин Испания ҳукуматини кескин танқид қилди. Трамп матбуот анжуманида Испания "жуда ёмон йўл тутяпти" деб баёнот бериб, икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини тўхтатиш билан таҳдид қилди. Шу билан бирга, у испан халқини ҳурмат қилишини ҳам таъкидлади.
Манбаларга кўра, Испания футбол федерацияси дипломатик кескинлик фонида турли вариантларни ўрганмоқда, бироқ ҳозирча Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслик бўйича расмий қарор қабул қилинмаган.