АҚШнинг Теҳронга ҳозирги қарама-қаршиликни ҳал қилиш учун қўйган талаблари мантиқсиз ва ҳар қандай муросага келишга имкон бермайди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи маълум қилди.
"Қўшма Штатлар томонидан илгари сурилган талаблар мантиқсиз ва муросага ўрин қолдирмайди", деб таъкидлади Бағайи.
У шунингдек, Эрон томони ҳақиқатан ҳам "воситачилар орқали [АҚШдан] хабарлар олганини" тасдиқлади, аммо Бағайининг ишонтирганидек, "Қўшма Штатлар билан тўғридан-тўғри мулоқот йўқ".