Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исломофобия билан боғлиқ жиноятлар ўсиб бормоқда

Исломофобия билан боғлиқ жиноятлар ўсиб бормоқда

Торонтода Фаластин ва Туркиядан келган икки оиланинг аъзосига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар тарқатди.

39 ёшли фаластинлик Муҳаммад Абу Марзуққа 15 июль куни шаҳарнинг дам олиш туманларидан бирида ҳужум уюштирилди. Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жабрланувчининг рафиқаси Диана Аттар у ва икки қизи бўлган воқеадан ҳамон ўзига келмагани билдирди. Ҳозир Аттарни бир савол қийнамоқда – эри комадан чиқадими?

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғини автотураргоҳда сўка бошлашган, сўнгра ҳужум қилиб, “араб террорчи” дея калтаклашган.

Сўнгра безорилар ёрдамга келган этник туркни ҳам калтаклай бошлаган.

Фаластинликка ёрдамга келган Туркия фуқароси Фуат Южелнинг айтишича, у 39 йилдан бери Канадада яшайди. Бироқ мазкур воқеадан сўнг оиласи учун қўрқа бошлаган.

“Биз ОАВ орқали исломофобиядан хабардормиз. Аммо мен одамларда бунчалик нафрат борлигини тасаввур қила олмаганман”, – деди Южел.

Полиция мазкур ҳужум уюштирганларни қўлга олди. Улар асли Польшалик ака-ука Корхамзичлар: 19 ёшли Янис ва 27 ёшли Адам бўлиб чиқди. Суд қарорига кўра, улар шартли равишда озод этилди. Уларнинг иши бўйича навбатдаги маҳкама 14 август куни бўлиб ўтади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 11:26 21.07.2018. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!