Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исломда қоғоз пул ва валюталар ҳукми

A A A
Исломда қоғоз пул ва валюталар ҳукми

Ўз бандаларига ҳалол-пок нарсаларни ризқ қилиб берган ва уларга, пок нарсаларни енглар, деб амр қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.

Ўз умматларига савдо-сотиқнинг ҳалол-ҳаромини ажратиб кўрсатиб, уларга бу борада керакли таълимотларни бекаму кўст баён қилиб берган маҳбуб Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин.

Пулнинг фиқҳий роли, аҳамияти, эътибори

Қоғоз пулларнинг ҳукмларини, уларни ҳамма тафсилотлари ва қисмларини баён қилишдан аввал ўша пулларни ҳақиқатини билиб олмоқ муҳимдир. У пуллар бирор-бир қарзни ҳужжатими ёки урфий (қийматга эга) пулми шунга аниқлик киритиб олмоқ керак бўлади.

Баъзиларни фикрига кўра ушбу қоғоз пуллар молнинг ва ўша қарзни ҳужжатидир ва уларни жорий қилувчи (банк)ни зиммасига вожибдир, дейишади. Ушбу фикр ва хаёлларга мувофиқ бу пуллар на бирор қийматга эга ва на мол бўла олади, балки қарздорни қарз берувчига пул олганлиги ҳақида ёзиб берадиган ҳужжатдир. Негаки, бу жанобларни фикрига кўра, ким ушбу пулларни бирор кимсага берадиган бўлса, қийматга эга мол беряпман, деб ҳисоб қилмайди, балки олган қарзини эвазига унга ҳужжат қилиб берган банкга ҳавола қилади. Бу эса фиқҳий эътибордан; ҳавола ҳукмлари сирасига киради ва ҳавола қилиш жоиз бўлган ўринлардагина ушбу пуллар билан бошқани ҳаққини адо қилмоқ тўғри бўлади. Агар бу пуллар тилло ё кумушнинг ҳужжати бўлса, ( яъни банкда уларни ортида тилло ёки кумуш турса) бу суратда ушбу пуллар воситасида тилло, кумуш сотиб олиш жоиз бўлмайди. Нега?, деганда тиллони тиллога ёки кумушни кумушга алмаштирмоқ бу сарф (пул алмаштириш) байъига киради ва сарф байъида мол ва қимматбаҳо нарса аҳдлашилган мажлисда қўлма-қўл, олди-берди бўлиши шартдир. Шунга кўра агар бу пуллар воситасида тилло ё кумуш харид қилинса, фақат бир тарафдан олиш ё бериш топилиб, иккинчи тарафдан топилмайди. Негаки, харидор тиллони олди, лекин дўкондор эса тиллога эмас ҳужжатига эга бўлмоқда. Ва қаерда сарф байъини жоиз бўлиши учун аҳд мажлисида қўлма-қўл, олди-берди топилмаса, ушбу байъ шаръан жоиз бўлмайди.

Худди шундай агар бир бой шахс закотини адо қилиш учун ушбу қоғоз пулларни бирор камбағалга берса фақир киши бу пулларни тилло ё кумушга алмаштирмагунича ва у пуллар эвазига бирор нарса сотиб олмагунича бой одамни закоти адо бўлмайди. Агар бу пуллар ишлашидан аввал фақирни қўлида барбод ёки зое бўлса, бой киши пулни камбағалга бериш билан зиммасидан закот адо бўлмайди, балки иккинчи маротаба закотни адо қилмоқ керак бўлади.

Юқорида зикри ўтган гапларга хилоф тарзда бошқа фақиҳларни фикрлари шуки, улар ушбу пулларни ўз ҳолича, урфий қийматга эга пул, дейишади ва ким ушбу пуллар билан ҳисоб-китоб қилса, у мол ва қийматга эга бўлган нарсани адо қилган бўлади. Ушбу пулларни бериш билан бу қарзни ҳаволаси, деб тушунилмайди ва уларни воситасида тилло ё кумуш харид қилиш ҳам жоиздир, дейишади.

Қоғоз пул ва ҳар-хил валюталар ҳукмларини баён қилишдан аввал пуллар борасида юқорида зикри ўтган икки фикрдан бирини фиқҳий нуқтаи назардан тайин қилиб олмоқ зарурдир.

Чунончи, ушбу мавзуда оид фиқҳ ва бошқа китобларни мутолаа қилганимдан сўнг бу пуллар борасида иккинчи фикрни зиёда тўғри ва ушбу пуллар урфий қийматга эга ва ҳаволани ҳеч қандай ўрни қолмайди, деб билдим.

Фиқҳий мақолалар (1-китоб 13-бет)

Шайҳул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний
Таржимон: Акмал Абдураҳмон

Manba: azon.uz

Киритилди: 06:00 03.05.2019. Ўқилди: 6410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!