Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ислом университети фаолиятини тўхтатди, сабаби...

A A A
Ислом университети фаолиятини тўхтатди, сабаби...

Озарбайжон Республикасининг пойтахти бўлган Баку шаҳрида шу кунларда Баку ислом университети ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Islam.az нашрига таянган ҳолда Muslim.uz хабар берди.

Кавказ мусулмонлари идораси матбуот хизмати раҳбари Раҳим Дадашевнинг айтишича, бу қарорга келинишига Илоҳиётшунослик институтининг очилиши сабаб бўлган. Кавказ мусулмонлари идорасига қарашли Баку ислом университетининг юқори босқич талабалари ўқишни якунлайдилар, бироқ янги талабалар Илоҳиётшунослик институтига қабул қилинади.

 

Киритилди: 14:42 26.09.2018. Ўқилди: 2989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар