Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ислом тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келди

Ислом тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келди

Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар бир қатор тадбирларда иштирок этиш учун бугун, 17 сентябрь куни Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи делегациялари билан бирга Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда kun.uz интернет нашри хабар берди.

Ислом тараққиёт банки раҳбарининг ташрифи доирасида «ИТБ гуруҳи куни» конференцияси ва 18-19 сентябрь кунлари Араб мувофиқлаштириш гуруҳи иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов иштирок этади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда.

Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи амалга оширилди. Унинг давомида давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар билан учрашди.

Manba: muslim.uz

 

 

Киритилди: 06:46 18.09.2018. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!