Смитсон институти нашри Тошкентдаги ушбу мажмуани дунё даражасидаги лойиҳа сифатида эътироф этган.
“Жорий йилнинг март ойида очилиши кутилаётган марказ ўз ичига Қуръоннинг 114 та ноёб нусхаси ҳамда сунъий интеллект асосидаги “жонли портретлар” каби замонавий технологияларни жамлайди. Шунингдек, Темурийлар даври анъаналарини акс эттирувчи 65 метрли кўк гумбазли бинонинг маҳобатли архитектурасига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур”, деб ёзади журнал.
Рейтингдан, шунингдек, Вашингтон, Лондон ва Токио каби шаҳарлардаги нуфузли музейлар ҳам ўрин олган.