Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исландия ЕИга аъзо бўлиш бўйича референдумни тезлаштириши мумкин

Исландия ЕИга аъзо бўлиш бўйича референдумни тезлаштириши мумкин

Исландия Европа Иттифоқига кириш жараёнини тезлаштириш ва имкон қадар тезроқ референдум ўтказишни истамоқда.

"Исландия Евроиттифоққа аъзолик бўйича музокараларни қайта тиклаш масаласида овоз беришни шу йилнинг август ойидаёқ ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда... Рейкьявикдаги ҳукмрон коалиция музокараларни қайта тиклаш бўйича референдумни 2027 йилгача ўтказишга ваъда берган эди", — деб ёзади Politico ўз манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, маҳаллий парламент яқин ҳафталарда овоз бериш санасини эълон қилади. Агар исландияликлар "ҳа" деб овоз беришса, улар ЕИга бошқа номзод мамлакатлардан олдинроқ киришлари мумкин.

Киритилди: Бугун 14:48. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!