Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ислам Махачев учун энг қийин рақиб айтилди

Ислам Махачев учун энг қийин рақиб айтилди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье жамоадоши Ислам Махачевни қийнаб қўя оладиган рақиб кимлигини айтди.

Унинг фикрича, айни пайтда енгил вазн тоифаси рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян амалдаги чемпион учун дивизиондаги энг қийини ва мураккаб рақиб экан.

"Исламнинг Царукянга қарши жанги ташкилотчилар учун катта даромад келтиради. Лекин бошқа томондан, бу жанг Махачев учун мутлақо мураккаб ва қийин бўлиши аниқ. Царукяннинг жанг олиб бориш услуби Исламни қийнаб қўяди. Ишончим комил, Арман Царукян Ислам Махачев учун энг қийин рақиб бўлади", - деди Кормье.

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян келаётган якшанба тонгида Лас-Вегасда ўтадиган UFC 300 турнирида дивизионнинг собиқ чемпиони, рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби Исламнинг камари учун расмий даъвогарга айланади.

Киритилди: 21:55 12.04.2024. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!