Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ишчи гуруҳ Сергелидаги 2018 йилда берилган хонадонларни ўрганади

Ишчи гуруҳ Сергелидаги 2018 йилда берилган хонадонларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда, жумладан телеграмдаги Имтиёзли уй каналида шу ҳақда миш-мишлар тарқалди.

Хабарларда айтилишича, Сергели туманидан 2018 йилда хонадон олган оилаларни ўрганиш ишлар бошланган.

Jahon.uz га маълум қилинишича, асосан 2, 3А, 3Б-участкалардан турар-жой олган фуқароларнинг уйда бўлиб туриши, ишчи гуруҳ борганида ҳурмат юзасидан муаммоларни тушунтиришлари сўралган.

Ҳеч ким яшамаётган ёки ҳали кўчиб келмаган хонадонлар бўйича далолатнома (акт) расмийлаштирилиб, қайта ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга ҳамда ҳудудий комиссияларга тақдим этилиши ҳам қўшимча қилинган.

Ишчи гуруҳ таркибида ҳудуд профилактика инспектори ҳам киритилган бўлиб, аҳолини рўйхатдан ўтказиш (хатлов) ишларини ҳам олиб боради.

Шу ўринда агар ростдан ҳам Ишчи гуруҳ текширув ёки ўрганиш олиб борадиган бўлса, бир хонадонда иккита автомашинали оилаларга ҳам уларга бу уйлар қандай тегиб қолгани ва қайси катта холаси нинг марҳаматидан баҳраманд бўлганини ҳам ўрганишса деган фикрдамиз.

Имтиёзли ёки арзон уйлар олдида бўлаётган туғруқдан чиқиш марочимларию, туғилган кунлар акс-садоси Осиё тўйхонасиникидан ҳам ҳашаматлироқ эканлигини ўрганинглар илтимос деб қоламиз, ишчи гуруҳдан!

Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса уйи бўла туриб қўша-қўша уй олганларнинг нафсига худо инсоф берсин, ростакамига муҳтожларга эса имтиёзли ва арзон уйлардан тилаб қоламиз.

Киритилди: 09:27 21.04.2019. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!