Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исфаҳон ҳудуди ташқарисидаги радиация даражаси ўзгармагани маълум бўлди

Исфаҳон ҳудуди ташқарисидаги радиация даражаси ўзгармагани маълум бўлди

Эрон Атом энергияси ташкилоти Халқаро атом энергияси агентлигига (МАГАТЭ) 13 июнь куни содир этилган ҳужумдан бери Исфаҳон шаҳридаги ядровий иншоот ташқарисидаги радиация даражаси ўзгармаганини маълум қилди.

Бу ҳақда МАГАТЭ Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Аввалроқ агентлик ушбу иншоотдаги тўртта муҳим бинога, жумладан, уран конверсиялаш заводига зарар етказилгани ҳақида хабар берган эди.

МАГАТЭ Эроннинг Исфаҳондаги ядровий иншоотларига бир неча бор ҳужум қилинганини таъкидлади.

13 июнь куни Исроил мудофаа кучлари Исфаҳондаги ядровий иншоотга ҳаводан зарба берилгани ҳақида хабар берди. Уран ишлаб чиқариш ва бойитиш иншоотлари, лабораториялар ва инфратузилма объектлари вайрон қилинган.

Киритилди: 00:30 15.06.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!