Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ироққа Суриядан 2250 нафар ИШИД жангариси олиб келинди — Anadolu

Ироққа Суриядан 2250 нафар ИШИД жангариси олиб келинди — Anadolu

"Ироқ махсус ҳарбий қўмондонлиги бошлиғи генерал-лейтенант Саъад Маан Суриядан Ироққа 2250 нафар ИШИД жангариси кўчирилганини эълон қилди. Бу жараён террорчилик таҳдидига қарши курашиш бўйича халқаро коалиция билан ҳамкорликда амалга оширилди", дея хабар бермоқда нашр.

Генералнинг сўзларига кўра, жангарилар қуруқлик ва ҳаво орқали олиб келинган. У шунингдек, махсус гуруҳлар аллақачон терговни бошлагани ва ҳозирда шахсларни хавф даражасига қараб ажратилаётганини билдирди

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги қолган жангариларнинг фуқаролиги бўйича бир нечта давлатлар билан доимий алоқада эканини билдирган. Уларни ўз ватанига ўтказиш жараёни қонуний талаблар бажарилиши билан бошланади.

Киритилди: Бугун 18:06. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!