1 октябрдан Ироқнинг тўлиқ суверенитети таъминланиши ва мамлакатдаги қурол-яроғларни давлат назоратига ўтказиш жараёни бошланади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Али аз-Зейдий маълум қилди.
У АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг мамлакатдан тўлиқ чиқиб кетиши муносабати билан баёнот берган.
Бош вазир халқаро коалициянинг Ироқдаги миссияси якунланиши ҳамда унинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали мамлакат ҳудудидан тўлиқ ва якуний чиқиб кетишини «катта миллий муваффақият» деб атади.
Аз-Зейдийнинг таъкидлашича, Ироқнинг тўлиқ суверенитети таъминланганидан кейинги энг муҳим вазифалардан бири давлат назоратидан ташқарида бўлган қуролларни давлат назоратига ўтказиш масаласи бўлиб қолади.