Ирландия ҳукумати мамлакатда портлар, йўллар ва ёқилғи инфратузилмасини ишдан чиқарган норозилик намойишлари фонида 505 миллион евродан ортиқ қийматдаги автомобиль ёқилғиси солиғини камайтиришини маълум қилди. Қарорни Ирландия Бош вазири Михол Мартин эълон қилди, деб хабар беради Report.
Хабарга кўра, баёнот полиция Голуэй ва Фойнс портларида, шунингдек, О’Коннелл-стрит кўчасида (Дублин шаҳар маркази) норозилик намойишларини тарқатиб юборганидан бир неча соат ўтгач, эълон қилинди. Тракторлар ва юк машиналари ҳафта бошидан бери бу ҳудудларда транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган.
Бундан ташқари, бир кун олдин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбийларнинг кўмагида Уайтгейт нефтни қайта ишлаш заводи (Корк графлиги) яқинидаги блокадани олиб ташладилар. Бу мамлакатдаги ягона нефтни қайта ишлаш заводи.
Бош вазир ушбу чора-тадбирлар тўпламини намойишчиларга имтиёз сифатида кўрмаслик кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, қарор расмий транспорт ва фермерлар ташкилотлари билан биргаликда қабул қилинган ва расмийлар "сайланмаган" норозилик раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормайди.
Шунингдек, сўнгги ҳафтадаги тартибсизликлар Ирландияда ёқилғи таъминоти занжирига жиддий зарар етказгани таъкидланди.