Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

iPhone 18 Proлар сотувга чиққан заҳоти тугаши мумкин

iPhone 18 Proлар сотувга чиққан заҳоти тугаши мумкин

iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max тақдимотдан кейинги дастлабки даврда чекланган миқдорда сотувга чиқиши мумкин. Бу ҳақда 9to5Mac хабар берди.

Қайд этилишича, бунга асосий сабаб сифатида DRAM, яъни тезкор хотира чипларининг тақчиллиги кўрсатилмоқда.

Нашрга кўра, iPhone 18 Proда Апплеънинг янги А20 Pro чипи қўлланади. У ТСМCънинг 2 нанометрли технологияси асосида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

А20 Про чипларини ишлаб чиқариш жараёни яхши кетаётган бўлса-да, уларни DRAM хотираси билан бирлаштиришда муаммо юзага келган.

Манбада TSMC омборларида қиймати тахминан $1 млрдик Apple процессорлари DRAM етказиб берилишини кутаётгани айтилади. Шу сабабли тайёр чипларни якуний йиғиш жараёни секинлашиши мумкин.

Бу ҳолат iPhone 18 Pro сотувга чиқарилмайди дегани эмас. Бироқ дастлабки ҳафталарда талабни тўлиқ қондириш қийинлашиши, онлайн буюртмаларда етказиб бериш муддати узайиши ва айрим дўконларда қурилмалар тез тугаб қолиши мумкин.

Таъкидланишича, вазиятни iPhone 18 сериясининг чиқарилиш стратегияси ҳам мураккаблаштириши мумкин. Кутилаётган режага кўра, iPhone 18 Pro ва Pro Max 2026 йил кузида тақдим этилади, оддий iPhone 18 эса 2027 йил бошида чиқарилади. Шу сабабли кузги сотувларда асосий эътибор Pro моделларга қаратилиши ва уларга талаб юқори бўлиши мумкин.

Ҳозирча Apple бу маълумотларни расман тасдиқламаган. Шунинг учун iPhone 18 Proнинг дастлабки даврдаги тақчиллиги ҳақидаги хабарни таъминот занжирига оид прогноз сифатида қабул қилиш керак.

Киритилди: Бугун 15:43. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!