“Avito” фойдаланувчиси Россия президенти Владимир Путиннинг ташриф қоғозини сотувга қўйди.
Санкт-Петербург герби туширилган қора ва оқ қоғозда Путиннинг шаҳар маъмуриятида ишлаган пайтидаги амали - Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича мэр ўринбосари, шаҳар мэриясининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси эканлиги кўрсатилган.
"Асл нусха. Яхши ҳолатда. 2004 йилдан бери сақлаб келмоқдаман", дейилади эълонда.
Сотувчининг таъкидлашича, у ўша пайтда Путиннинг маслаҳатчиси билан бир компанияда ишлаган.
Таъкидланишича, ташриф қоғоз 550 минг рублга сотилади, аммо савдолашиш мумкин.