Инстаграм блогерлар ўз контентини янада самаралироқ монетизация қилиши учун пулли обуна яратиш имкониятини жорий қилади, деди ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссери.
Янги пулли функция ёрдамида блоггерлар фақат уларга обуна бўлганлар учун жонли эфир, пост ва қисқа видеолар яратиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ ўз пулли обуначиларнинг изоҳларини контент яратувчилар учун махсус белги билан ажратиб кўрсатади.
Янги функция дастлаб АҚШ ҳудудида синовдан ўтказилади.