Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Instagram"да энг кўп фолловерга эга турк актёри ким?

"Instagram"да энг кўп фолловерга эга турк актёри ким?

Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири Бурак Ўзчивит ижтимоий тармоқларда энг машҳур актёр бўлди, деб хабар беради «Акшам» нашри.

Қайд этилишича, айни пайтда Буракни "Instagram" орқали 14,6 миллион киши кузатади. Бу эса турк актёрлари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Буракдан кейинги ўринни 2018 йилда дунёнинг энг чиройли актрисаси деб топилган Ҳанде Эрчел эгаллади. Унинг "Instagram"да 12 миллиондан ортиқ фолловери бор. Ҳанде ўзбек томошабинларига «Маликам, энди қара» сериалидаги образи билан яхши таниш.

Ҳандедан кейинги поғонани 9,8 миллион нафар кузатувчиси бўлган Буракнинг рафиқаси Фаҳрия Эвжен забт этди.

Ўзбек томошабинларига «Жасур ва гўзал» ва «Кумуш» сериалларидаги образлари билан яхши таниш актёр Киванч Татлитуғ сўнгги бир неча ой ичида "Instagram"даги машҳур актёрлар рейтингида пастлаб кетган. Ҳозир унинг аккаунтини 3,2 миллион киши кузатади.

Киритилди: 03:00 11.04.2020. Ўқилди: 4839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!