Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Instagram 11 йилдан сўнг компьютердан пост ёзиш имконини тақдим этмоқда

Instagram 11 йилдан сўнг компьютердан пост ёзиш имконини тақдим этмоқда

Instagram ижтимоий тармоғи октябр ойида босқичма-босқич жорий этиладиган янгиланишлар ҳақида маълум қилди.

19 октябрдан эътиборан бу ижтимоий тармоқда Collabs функцияси пайдо бўлди. У икки фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида қўшма пост эълон қилиш имконини беради. Бундай қўшма постларга босилган лайклар ва битилган шарҳлар ҳам умумий бўлади.

20 октябрь куни Instagram нотижорат ташкилотлар учун маблағ йиғиш имкониятини тақдим этувчи функцияни ишга туширади.

21 октябрдан бошлаб эса бутун жаҳон бўйлаб фойдаланувчилар фотосуратларни, шунингдек, давомийлиги бир дақиқадан ошмайдиган видеотасвирларни десктопдан — бу ижтимоий тармоқ иловаси бўлмаган исталган платформадан юклашлари мумкин бўлади. Istagram бу функцияни июнь ойида синовдан ўтказган.

21 октябрда мазкур ижтимоий тармоқда Reels’да қўшиқларнинг 3D матнлари каби янги функциялар пайдо бўлади.

Киритилди: 15:55 20.10.2021. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!