Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди

Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан АҚШ маъмуриятига мурожаат йўллади.

"Сизнинг маъмуриятингиз — Оқ уйнинг барча ходимлари, шаҳар ва штатлар вакиллари — хавфсиз ва қувончли муҳит яратилишини таъминлаб беришди. Бунинг шарофати билан дунё ҳали ҳеч қачон кўрмаган воқеликка гувоҳ бўлди. Бу шунчаки тарихдаги энг йирик жаҳон чемпионати эмас, балки инсоният гувоҳ бўлган энг буюк ижтимоий ва маданий воқеадир", — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради "Sky News".

Жаҳон чемпионатининг бош соврини учун кечадиган баҳс 20 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Унда Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан 20 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 14:18 18.07.2026. Ўқилди: 996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!