Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Иньеста финал олдидан Испанияни Месси борасида огоҳлантирди

Иньеста финал олдидан Испанияни Месси борасида огоҳлантирди

Каталониянинг «Барселона» клуби афсонаси Андрес Иньеста 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали олдидан аргентиналик Лионель Мессининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Лео ақл бовар қилмас турнир ўтказмоқда. Унинг ўйинини таърифлашга сўз ожиз. Уни бутунлай зарарсизлантиришнинг имкони йўқ. Бу Испания терма жамоасининг жамоавий вазифаси бўлиши керак, чунки Месси финал тақдирини бир ўзи ҳал қилиб қўйиши мумкин», — дея «Барселона»нинг собиқ футболчисининг сўзларидан иқтибос келтиради COPE.

Испания ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали якшанба, 19 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:53 18.07.2026. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!