Балида бензин танқислиги сабаб АЁҚШларда узун навбатлар пайдо бўлди.
Индонезиянинг Бали оролидаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин тугаган. Ишини давом эттираётган АЁҚШларда эса узун навбатлар пайдо бўлган.
Вазият сайёҳлар орасида машҳур Улувату ва Убуд ҳудудларига ҳам таъсир қилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ёқилғисиз қолишдан қўрққан аҳоли ёқилғи қуйиш шохобчаларида улкан навбатларни юзага келтирган.
Маълумотларга кўра, таъминотдаги кечикишлар тақчилликка сабаб бўлган.