Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Индонезиядаги аэропорт вақтинча ёпилди

Индонезиядаги аэропорт вақтинча ёпилди

Индонезиянинг Анак-Кракатау вулқонидаги бир қатор отилишлар Жакартадаги Сукарно-Хатта халқаро аэропортида ҳаво қатновини вақтинча тўхтатди.

Бу ҳақда аэропорт ижтимоий тармоқлардаги постида эълон қилди.

"Анак-Кракатау вулқон фаоллигининг ошиши сабабли Сукарно-Хатта халқаро аэропорти ҳаво қатновини вақтинча тўхтатди", дейилади постда.

Йўловчиларга парвозлар ҳолати ҳақида сўнгги маълумот олиш учун авиакомпанияларига мурожаат қилиш тавсия қилинди. Reuters хабарига кўра, аеропортнинг тўхтатилиши вулқон кулининг тарқалиши билан боғлиқ ва ўнлаб рейсларга таъсир кўрсатди.

Анак-Кракатаудаги фаоллашув июль ойи охирида бошланган. Индонезия расмийлари илгари вулқоннинг огоҳлантириш даражасини тўрттадан 3-даражага кўтарган эди.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!