Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Индонезияда сув тошқинлари 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Индонезияда сув тошқинлари 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Индонезиянинг Шимолий Сулавесидаги кучли сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги табиий офатларга қарши кураш миллий агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Вилоят губернатори Юлиус Сельванус бир неча юзта уй ва маъмурий бинолар вайрон бўлганини маълум қилди.

Душанба куни эрталаб Сиау оролида (Сиау Тагуланданг Биаро тумани) кучли ёғингарчилик бошланди ва бу сув тошқинига сабаб бўлди. Камида 444 киши маҳаллий мактаб ва черковларга эвакуация қилинган. Қутқарувчилар ва кўнгиллилар бедарак йўқолганларни қидирмоқда.

Киритилди: 12:10 06.01.2026. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!