Бугун 5 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Индонезияда никоҳсиз жинсий муносабатлар тақиқланди

Индонезияда никоҳсиз жинсий муносабатлар тақиқланди

Индонезияда никоҳсиз жинсий муносабатлар тақиқланди. Жумладан, Балига келадиган сайёҳлар учун ҳам.

Январдан бошлаб Индонезияда янги Жиноят кодекси кучга кирди. Унда, жумладан, никоҳсиз жинсий муносабатлар ва бирга яшашни тақиқловчи модда мавжуд. Бу қоида сайёҳларга ҳам татбиқ этилади. Бироқ тегишл даъво билан ҳамма мурожаат қила олмайди, фақат алданган эр ёки хотин, шунингдек, гумон қилинаётган қоидабузарнинг ота-онаси ёки фарзандлари шикоят бериши мумкин. Агар хиёнат исботланса, айбланувчига 1 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилади.

Полиция мустақил равишда бундай ишлар юзасидан текширувни бошлай олмайди. Янги Жиноят кодекси 2022 йил декабрда қабул қилинган ва ўтиш давридан сўнг кучга кирди. Ҳужжат Нидерландия мустамлакачилиги давридан қолган нормативларни алмаштирган.

Янги Жиноят кодексида никоҳсиз жинсий алоқага тақиқдан ташқари, куфр (динга нисбатан ҳақорат) ва диндан қайтиш учун ҳам жазо белгиланган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Жиноят кодексидаги бу моддалардан ҳавотир билдирмоқда. Amnesty International бу ҳолатни фуқаролик эркинликларига берилган “оғир зарба” деб атади.

Киритилди: 17:10 03.01.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!