Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Индонезияда “Левотоло” вулқони уйғонди

Индонезияда “Левотоло” вулқони уйғонди

29 ноябрь, якшанба куни Индонезиянинг жанубий қисмида жойлашган ва сўнгги саккиз йил давомида уйқуда бўлган “Левотоло” орол вулқони отила бошлади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вулқон ҳавога кратердан 5 километр баландликка кўтарилган кул ва тутун отган.

Индонезия вулқоншунослик марказининг маълум қилишича, таббиий офат натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Вайронагарчилик тўғрисида ҳам маълумотлар йўқ.

Аммо ҳар эҳтимолга қарши, ҳукумат маҳаллий аэропортни ва Ломблин ороли устидаги ҳаво майдонини ёпиб, денгиз сатҳидан деярли бир ярим километр кўтарилган тоғдан икки километр радиусда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолини эвакуация қилган.

Маълумки, Индонезия 130 та фаол вулқонни ўз ичига олган Тинч океани оловли ҳалқасининг бир қисми ҳисобланади ва бу сайёрамизнинг сейсмик жиҳатдан энг фаол минтақаларидан биридир.

Киритилди: 21:35 01.12.2020. Ўқилди: 1768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!