Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Индонезияда бортида 11 киши бўлган самолёт радарлардан ғойиб бўлди

Индонезияда бортида 11 киши бўлган самолёт радарлардан ғойиб бўлди

Indonesia Air Transport самолёти Жанубий Сулавеси провинциясининг Марос шаҳри яқинида радарлардан ғойиб бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий Detik портали хабар берди.

"ATR 400 Жанубий Сулавеси провинциясининг Марос шаҳрида алоқани узди ва унинг жойлашуви номаълумлигича қолмоқда. Indonesia Air Transport ATR самолёти бортида 11 киши бўлган", дейилади мақолада.

Қидирув-қутқарув операциялари бўлими бошлиғи Анди Султон бортда саккиз экипаж аъзоси ва уч йўловчи бўлганини тасдиқлади. Самолёт Жакартадан Макассарга йўл олган эди.

"Самолёт ҳалокатга учраган бўлиши эҳтимоли юқори", деди кейинчалик 14-ҳарбий округ қўмондони генерал-майор Бангун Навоко Ҳасануддин журналистларга.

Ёнғинлар аниқланган ўрмонли ҳудудда қидирув-қутқарув операциялари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!