Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Индонезияда 11 киши бўлган самолёт радарлардан йўқолди

Индонезияда 11 киши бўлган самолёт радарлардан йўқолди

Indonesia Air Transport авиакомпаниясига тегишли ATR русумли самолёт Жанубий Сулавеси провинциясининг Марос округи ҳудудида радарлардан йўқолди.

Report хабарига кўра, бу ҳақда маҳаллий Detik портали маълум қилган. Самолётда жами 11 киши — саккиз нафар экипаж аъзоси ва уч нафар йўловчи бўлган. У Жокьякарта–Макассар йўналиши бўйича парвоз қилган.

Қидирув-қутқарув хизмати вакилларининг маълум қилишича, самолёт билан алоқа узилган ва унинг жойлашуви ҳозирча номаълум. Ҳарбийлар самолёт ҳалокатга учраган бўлиши эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Ҳозирда ёнғин излари аниқланган ўрмон ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 21:29 17.01.2026. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!