Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Индонезия ва Япония мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади

Индонезия ва Япония мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади

Жакартада Индонезия мудофаа вазири Шафри Сжамсоэддин ва унинг япониялик ҳамкасби Синдзиро Коидзуми мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришишди. Ушбу ҳужжат ҳарбий саноат, кадрлар тайёрлаш ва табиий офатлар оқибатларини юмшатиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

​Япония вазири Коидзуми ушбу шартномани икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқалар йўналишини белгилаб берувчи "компас" ва "муҳим босқич" деб атади. Шунингдек, вазирлар денгиз хавфсизлиги, қўшма ҳарбий машғулотлар ҳамда ҳарбий техника ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилишди. Коидзуми Эрон ва бошқа ҳудудлардаги мураккаб халқаро вазият фонида Индонезия ва Япониянинг яқинлашиши минтақадаги тинчлик ва барқарорликка катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

​Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Япония ўз мудофаа саноатини мустаҳкамлаш мақсадида қурол-яроғни чет элга сотиш бўйича тақиқни бекор қилган эди.

Киритилди: Бугун 15:50. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!