Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Индонезия АҚШ ҳарбий самолётларининг парвозига оид таклифдан хавотирда

Индонезия АҚШ ҳарбий самолётларининг парвозига оид таклифдан хавотирда

Мамлакат ТИВ АҚШнинг Индонезия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш бўйича берган таклифи Жакартани Жанубий Хитой денгизидаги низоларга аралаштириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мудофаа вазирлигига йўлланган махфий мактубда бундай келишув Вашингтонга разведка имкониятларини кенгайтиришга йўл очиши ва Хитой каби муҳим шериклар билан алоқаларга зарар етказиши таъкидланган.

Вазирликнинг қайд этишича, ушбу келишув Индонезиянинг ҳарбий альянсларга қўшилгани ҳақида нотўғри таассурот уйғотиб, мамлакатни минтақавий можароларда потенциал нишонга айлантириши мумкин. Ҳозирда Индонезия ҳукумати АҚШ таклифини миллий суверенитет ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!